Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Атамбаевнинг рафиқасига қарши жиноий иш очилди

Атамбаевнинг рафиқасига қарши жиноий иш очилди

Қирғизистонннг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевнинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбоевага нисбатан жиноят иши очилган. Бу ҳақда унинг ўзи бугун, 16 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноси олдида маълум қилди. Бу бинода Алмазбек Атамбоевга эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Собиқ биринчи хоним ҳеч қачон сиёсатга, хусусан, судлар ишига аралашмаганини маълум қилди. Раиса Атамбоева Алмазбек Атамбоевнинг яқинлари, қариндошлари ва маслакдошлари қувғин остига олинганини ҳам айтиб ўтди.

“Мен ҳақиқатда Манас Арабоевни танийман, негаки у Алмазбек Атамбоевнинг жамоасида бўлган. Сиёсат ярамас иш эканини билардим ва унга аралашмасликка ҳаракат қилардим. Мен ҳатто қайси суд қаерда эканини ҳам билмайман. Биринчи хоним бўла туриб, ҳеч қаерга аралашмаслик учун ишлаганман. Бугун билдимки, менга ҳам жиноят иши очилган”, деди Раиса Атамбоева.

Киритилди: 13:51 16.08.2019. Ўқилди: 2265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!