Яқин вақт ичида Украина ва Россия ўртасида "1000 га 1000" формуласи бўйича асирлар алмашинуви бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Рустем Умеров маълум қилди.
"Биз санани биламиз, лекин ҳозирча уни айтмаймиз," - деди мудофаа вазири.
Унинг сўзларига кўра, дастлаб томонлар асирларни алмашишни режалаштирмоқда, шундан сўнг кейинги босқич нима бўлиши маълум бўлади.