Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Асад урушда ютди, лекин тинчликни қозонолмади»

A A A
«Асад урушда ютди, лекин тинчликни қозонолмади»

France-Inter радиосига интервью берган Франция Ташқи ишлар вазири Жан Ив Ле-Дриан Сурияда етти йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида президент Башар Асад ютиб чиққанини айтди. Аммо, унинг фикрича, Сурияда доимий тинчликка эришиш учун халқаро ҳамжамиятнинг қўллови зарур.

Ле-Дриан Идлиб вилоятида бошланиши кутилаётган ҳарбий операцияга ҳам тўхталиб, Сурия армияси ва иттифоқчиларини кимёвий қурол ишлатишдан огоҳлантирди.  Унинг таъкидлашича, Идлибда кимёвий қурол қўллангудек бўлса, Ғарб буни жавобсиз қолдирмайди.

Суриянинг Идлиб вилоятида 3 миллионга яқин киши яшайди. Агар кенг кўламли ҳарбий операция бошланса, 1 миллионга яқин киши Туркияга қочиши мумкин.

Бу ҳафта Эрон пойтахти Теҳронда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Россия президенти Владимир Путин ҳамда Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг учрашуви бўлиб ўтади. Унда асосий масала Идлиб операцияси бўлиши кутилмоқда. Анқара Идлибда ҳарбий операция ўтказилишига қарши чиқиб, бу гуманитар инқирозга олиб келишини таъкидламоқда. Туркия бу масаланинг сиёсий музокаралар орқали ҳал қилиниши тарафдори. 

Manba: azon.uz

Киритилди: 10:07 03.09.2018. Ўқилди: 1368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар