Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Арвоҳ билан юзма-юз...

A A A
Арвоҳ билан юзма-юз...

Азалдан маълум, ҳаётимизда биз одамлар, жонли мавжудотлардан ташқари, арвоҳ деб аталувчи объектлар ҳам кўп учрайди. Улар турли кўринишда, турлича ҳолатда ва ҳар хил вақтда кўзларимизга кўринади, юраги заифроқларни қўрқитишади. Арвоҳ мавзусига қизиқувчиларнинг қалбини жунбушга келтиришади. Фанда эса ҳануз арвоҳлар масаласида арзирли тадқиқотлар ташкил этилмаган. Бунга ё вазиятнинг ўзгариб туриши, ё арвоҳларнинг ўзлари тўсиқ вазифасини ўташса ҳам ажаб эмас...

АРВОҲЛАР ЖАНГИ

Крит оролига борган одам бу ерда ғайриоддий, ақлга сиғмас даражадаги манзарага гувоҳ бўлиши тайин. Айтишларича, очиқ денгизда  вақти-вақти билан жуда кўплаб арвоҳларнинг бақир-чақирлари, оҳ-воҳлари қулоққа ташланади. Бунга гувоҳ бўлган одам ҳақиқатан юзлаб одамлар қўлларида қилич ушлаган ҳолда бир-бирларига қарши ҳужумга ўтаётганини кўради. Лекин улар оддий арвоҳлар холос. Ҳикоя қилишларича, қачонлардир худди шу орол яқинида юнонлар ва турклар ўртасида қонли жанглар авж олган. Минглаб жангчилар шаҳид кетган. Шундан бери Крит ороли яқинида ҳадеганда тинчини топа олмаган жангчилар арвоҳлари душманга қарши жанг қилишда давом этади. Атрофдагиларни қўрқитади.

Энди шу ўринда Америкага қайтсак. 1862 йили Америкада фуқаролар урушининг қонли жангларидан бири бўлиб ўтган. Жанглар Теннесида армия генерали Жонсонга тегишли аскарлар генерал Грант армияси ўртасида кечган. Ўшанда жами 24 мингга яқин ҳарбий ҳалок бўлган. Тарихий маълумотларда тасвирланишича, жанг шу қадар қонли кечган эканки, сал наридан оқиб ўтган дарё суви қон рангига кирган. Ҳали-ҳали ўша жангда шаҳид кетганлар бир-бирига қарши жанг қилади. Тўғри, энди уларнинг арвоҳи жангларда иштирок этади. Ажабланарлиси, арвоҳлар жанг бошлаган пайт шовқин-суронлар авж паллага киради. Дарё суви эса то арвоҳлар ҳайқириқлари тинмагунча, улар ғойиб бўлмагунча яна қон рангига киради.

Фан вакиллари бу мавзуда ўз фикрига, хулосасига эга. Уларнинг айтишича, Америкадаги каби ўта шиддатли ҳамда кўп қон тўкилган жанглар пайтида ҳалок бўлганларнинг руҳий қуввати бир жойга жамланади-ю, арши-аълога равона бўлмасдан, ўша жанг бўлиб ўтган ҳудудда қолиб кетади. Айни ўшалар вақти-вақти билан биз инсонларга жангчилар арвоҳлари кўринишида намоён бўлиб, ҳануз нотинч эканликларини, икки дунё оралиғида қолиб кетганини кенг намойиш эта бошлайди.

АРВОҲИ БОР УЙЛАР

Бундай арвоҳлар асосан қотилликлар, шафқатсиз ўлим топганлар, адолатсизлик туфайли жонига қасд қилганлар яшаган уйларда умр кечиради. Уйнинг ўша арвоҳлар кезиб юриши туфайли доимий эгаси йўқ. Бир марта безовта арвоҳга кўзи тушган одам, шубҳасиз, бу уйдан ура солиб қочади. Арвоҳлар эса бу ташландиқ уйдан кета олишмайди. Шафқатсизлик, диёнатсизлик қурбонига айланиб қолгани уларнинг хотиржам тортишига йўл бермайди.

Масалан, Москва кўчаларидан бири юзида Берия яшаган уй қад кўтарган. Кечалари уй ёнига машина келиб тўхтагани, чўзиб сигнал чалгани, кетидан оғир қадамлар қулоққа чалинади. Шу яқин орада яшовчилар бу Бериянинг арвоҳи эканини айтишади. Арвоҳ ҳафтасига бир неча маротаба уйга ташриф буюраркан.

tainy.net

Киритилди: 00:31 13.05.2018. Ўқилди: 3708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!