Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Арманистоннинг собиқ президенти шифохонага олиб кетилди

Арманистоннинг собиқ президенти шифохонага олиб кетилди

Арманистоннинг собиқ президенти Роберт Кочарян шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда Aysor нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Кочарянни Арманистон Коррупцияга қарши кураш қўмитасига олиб борган. У ерда собиқ президентнинг соғлиғи ёмонлашган ва шундан сўнг уни шифохонага олиб кетишга қарор қилинган. Ҳозирча унинг саломатлиги билан боғлиқ батафсил маълумот берилмаган.

Бугун, 25 август куни Арманистон Коррупцияга қарши кураш қўмитаси олиб бораётган жиноий иш доирасида олти киши қўлга олинган. Улар орасида Роберт Кочарян ва унинг ўғли Седрак Кочарян ҳам бор. Тергов уларни эҳтимолий коррупцион схемаларга алоқадорликда гумон қилмоқда.

Айни пайтда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 14:31 25.08.2026. Ўқилди: 946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар