Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Арманистоннинг ҳукмрон партияси Пашиняннинг истеъфосини муҳокама қиляптими?

Арманистоннинг ҳукмрон партияси Пашиняннинг истеъфосини муҳокама қиляптими?

Арманистоннинг ҳукмрон «Фуқаролик келишуви» партияси мухолифат ҳаракатлари фонида бош вазир Николь Пашиняннинг истеъфога чиқиши ёки муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини муҳокама қилмаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда партия раиси ўринбосари, депутат Ваагн Алексанян брифингда маълум қилди, деб ёзади «Репорт».

«Кун тартибида навбатдан ташқари парламент сайловлари мавжуд эмас. Мухолифат мандатларидан воз кечса ҳам, бу муддатидан олдин сайловларга олиб келмайди. Мухолифатнинг бош вазирга импичмент жараёнини бошлаш ҳақидаги баёнотига келсак, улар буни бошлай олмайдилар, бошласа ҳам, барбод бўлишади. Нима учун Николь Пашиняннинг истеъфосини муҳокама қилишимиз керак? Ахир мамлакатда ҳеч қандай сиёсий инқироз йўқ», деди у.

Киритилди: 14:11 21.05.2024. Ўқилди: 760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!