Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатда янги конституция қабул қилиш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда Арманистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг Конституция куни муносабати билан қилган мурожаатида айтилади.
“Мамлакатимизга янги конституция керак. Ҳозир эса мен янги матн ҳақида эмас, балки уни яратиш ва қабул қилишнинг янги усули ҳақида гапиряпман”, — деди бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бу Арманистон учун "асосий муаммо".
Бундан аввал Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Ереваннинг Бокуга ҳудудий даъволари тинчлик шартномасини тузишга тўсқинлик қилаётганини таъкидлаган эди.
Байрамов, Арманистон конституциясида Озарбайжон суверенитети даъволари томонлар ўртасида тинч йўл билан ечим топишга тўсқинлик қилаётганига эътибор қаратди.