Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Арманистонда фавқулодда ҳолат муддати узайтирилди 

Арманистонда фавқулодда ҳолат муддати узайтирилди 

Арманистон ҳукуматининг қарори билан март ойида коронавирус туфайли жорий қилинган фавқулодда ҳолат яна бир ойга узайтирилди.

13 июль, душанба куни Арманистон ҳукуматининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди, йиғилишда фавқулодда ҳолат режимини яна бир ойга – 12 августгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинди. Фавқулодда ҳолат режимини узайтириш тўғрисидаги қарордан мақсад мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши самарали механизмларни тақдим этишдир..Чунки мамлакатда вирус тарқалиши кенг кўламда давом этмоқда. 

Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш миллий маркази маълумотларига кўра, 13 июль куни Арманистонда 32 151 коронавирус инфекцияси қайд этилган, шундан 19 865 нафар бемор даволаниб чиққан, 11 530 бемор даволанмоқда, 573 киши вафот этган. 

Арманистонда 16 март куни коронавирус инфекцияси туфайли бир ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди, 13 апрелда Арманистон ҳукумати фавқулодда ҳолат режимини 14 майгача, кейин икки марта бир ой муддат билан - 13 июнь ва 13 июлгача узайтирди.

Киритилди: 08:05 14.07.2020. Ўқилди: 2122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!