Арманистон Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида ўқ жароҳати олган ҳарбий хизматчининг жасади топилди.
Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги хабарида айтилади.
"6 октябрь куни соат 10:00 атрофида ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчиси Ваҳе Багратович Арутюняннинг ўқ жароҳати билан жасади топилди", — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ҳодиса ҳолатларига ойдинлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея қўшимча қилди бўлим.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.