Арманистон ва Франция Ереванга франтсуз CAESAR ўзиюрар артиллерия тизимларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Франция Мудофаа вазири Себастиен Лекорню ўзининг Х-саҳифасида Франция Арманистон билан мудофаа муносабатларини мустаҳкамлашда давом этишини айтди.
"Янги муҳим босқич - бу CAESAR қуролларини сотиб олиш бўйича шартноманинг имзоланиши", деди вазир.
Лекорню ўзининг арман ҳамкасби билан тушган суратини жойлаштирди, унда иккаласи қўлларида франтсуз ўзиюрар артиллерия қурилмасининг кичик макети бор.