Арманистон парламентидаги жанжал мухолифатдаги “Кучли Арманистон” партияси аъзоси Эдгар Казаряннинг чиқиши вақтида бошланган.
Казарян Миллий мажлис раиси Рубен Рубинянни давлат маблағларини ўзлаштиришда айблаган.
Эдгар Казарян минбардан туриб ҳукмрон «Фуқаролик шартномаси» партияси вакилларини олган мукофот пулларини сарфламасликка чақирди ва бу маблағлар давлат бюджетига қайтарилишини айтди.
"Рубинян давлат маблағларини талон-торож қилган. Мен сизни бу 250 мингни сарфламасликка, мукофот пулларини сарфламасликка чақираман. Бу пулларни охирги тийинигача қайтариб берамиз, бу мамлакат ва халққа бахтсизлик келтирганларга йўл қўймаймиз..." – деди мухолифатчи депутат.
Рубен Рубинян мухолифатчи депутатни мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича гапиришга чақирди, шундан сўнг унинг микрофонини ўчириб қўйди ва Казарянга гапини давом эттиришга рухсат бермаган.
Қисқа тортишувдан сўнг Казарян минбардан тушиб, жойига ўтирган. Шу пайт ҳукуматни қўллаб-қувватловчи депутат Ваге Галумян унинг олдига борган ва шундан кейин депутатлар ўртасида жанжал келиб чиққан.