Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Арманистон ОДКБ аъзолигини тўхтатиш бўйича қонуний чоралар кўрмади

Арманистон ОДКБ аъзолигини тўхтатиш бўйича қонуний чоралар кўрмади

Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзоликни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай қонуний чора кўрмади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди.

«Биз Арманистоннинг КХШТдаги иштирокини тўхтатиб қўйгани ҳақидаги баёнотини амалда кўряпмиз. Билишимча, Арманистон КХШТ аъзолигини тўхтатиб қўйиш бўйича ҳеч қандай қонуний чоралар кўрмаган. Яъни де-юре Арманистон КХШТга аъзоликни тўхтатмайди», — деди Василенко, Қозоғистон ОАВларидан иқтибос келтирган ҳолда.
Вазир ўринбосари КХШТ давлатлардан бири чиқиб кетганидан кейин ҳам мавжуд бўлишини таъкидлади. КХШТ Қозоғистон хавфсизлиги учун муҳим роль ўйнайди, дея қўшимча қилди у.

Бир кун аввал Арманистон бош вазири Никол Пашинян «КХШТ Арманистон олдидаги хавфсизлик соҳасида ўз мажбуриятларини бажариш ўрнига», аксинча, унга бу соҳада муаммо туғдираётганини айтди.

Киритилди: 13:26 29.02.2024. Ўқилди: 1047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!