Россия президенти Владимир Путин Бишкекда Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан музокаралар ўтказди.
Москва Еревандан Европа Иттифоқи ёки ЕОИИ билан келажак ҳақида имкон қадар тезроқ қарор қабул қилишни сўрамоқда, деди Путин.
Арман халқининг ҳар қандай танловига ҳурмат билан қараймиз. Арманистон қандай қарор қабул қилса, шундай бўлади, лекин биз савдо ва иқтисодий сиёсатимизни эҳтимолий ечимлар билан боғлиқ равишда ўзгартиришимиз керак ва сиздан буни имкон қадар тезроқ ҳал қилишингизни сўрардик," - деди Путин учрашув чоғида.
Россия президентининг учрашувдаги асосий баёнотлари:
🔸Москва Ереваннинг ЕИ ёки ЕОИИдаги келажаги бўйича қарорини имкон қадар тезроқ қабул қилишини кутмоқда.
🔸"Одамлардан нимани хоҳлашларини сўранг. Улар танлов қилади ва мавзуни ёпамиз", — деди Путин Пашинянга ЕОИИ ёки ЕИга аъзолик бўйича референдум ҳақида.
🔸 2026 йил бошидан бери Россия ва Арманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми $2,5 млрдни ташкил этди.
🔸Арманистоннинг ЕОИИга аъзолиги даврида ЯИМ 3 баробар, иттифоқ давлатларига экспорт эса 10 баробар ошди.
🔸Арманистоннинг ЕИга интилиши — унинг қонуний ҳуқуқи. Бироқ бу ЕОИИда қолиш билан боғлиқ қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.
Киритилди: 13:15 02.09.2026.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар сони: 0 та.