Арманистон АҚШ тинчликпарвар кучлари билан “Eagle Partner 2023” қўшма машғулотларини бошлади.
Машғулотларнинг очилиш маросими Ереван яқинидаги “Зар” ўқув марказида бўлиб ўтди.
Машқларда 85 нафар америкалик ва 175 нафар арман аскари иштирок этмоқда.
АҚШ армиясининг Европа ва Африка қўмондонлиги маълумотларига кўра, машғулотлар ҳар икки давлатга тактик даражадаги алоқаларни ўрнатиш ва тинчликпарвар операциялар учун бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини ошириш имконини беради.
Машғулотлар 20 сентябрга қадар давом этади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Арманистон ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий машғулотлар минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшмаслигини айтди.