Аргентиналик қутқарувчилар курорт шаҳарчаси Вилья-Хесельда меҳмонхона қулаши оқибатида бедарак йўқолгани хабар қилинган охирги қизнинг жасадини топди.
Бу ҳақда TN телеканали хабар берди.
Бу ҳалокат қурбонлари сонини саккиз нафарга етказди. Қулаш вақтида меҳмонхонада кўпроқ одам бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот йўқ.
Кенг қамровли таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 10 қаватли меҳмонхона 29 октябрга ўтар кечаси қулаб тушди. Икки ой олдин шаҳар ҳокимияти меҳмонхона эгаларига рухсат этилмаган бинода таъмирлаш ишларини тўхтатишни буюрган эди.
Қутқарувчилар вайроналарни тозалаш чоғида қўшни бинода яшовчи, у ҳам қулашдан зарар кўрган сайёҳ ва мушукни тирик топишга муваффақ бўлди.