Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Аргентинада Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкал очилди (видео)

Аргентинада Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкал очилди (видео)

Аргентинанинг Неукен вилоятида жойлашган Кутраль-Ко шаҳрида Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ole нашрининг хабар беришича, монумент маҳаллий ҳайкалтарош Альдо Бероиса томонидан яратилган. Ҳайкалнинг баландлиги 26 метрни ташкил этади.

Янги ёдгорлик шу пайтгача рекорд ҳисобланган Ҳиндистондаги 21 метрли Месси ҳайкалини ортда қолдирди ва дунёдаги энг баланд Месси ҳайкалига айланди.

Сўнгги кунларда Месси майдонда ҳам тарихий натижа қайд этди. ЖЧ-2026 доирасида у Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе билан жаҳон чемпионатларида урилган голлар сони бўйича тенглашди. Аргентиналик юлдуз ҳисобида ҳозир 16 та гол бор.

Аргентина терма жамоаси ўзининг навбатдаги учрашувини 22 июнь куни Австрияга қарши ўтказади.

Киритилди: 08:10 21.06.2026. Ўқилди: 8743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!