Олимлар китларнинг нобуд бўлишига жиддий бактериал инфекция — терида оғриқ ва юқори ҳароратни келтириб чиқарадиган рожа сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Денгиз биологи Мариано Косарселланинг айтишича, эҳтимол, китларнинг ўлими табиий сабаб билан боғлиқ. Бироқ инсон фаолиятининг таъсирини ҳозирча бутунлай истисно қилиб бўлмайди.
Пуэрто-Мадрин шаҳри ва унга яқин Вальдес яримороли жанубий силлиқ китлар кўпайиши учун муҳим ҳудуд ҳисобланади. Ўтган йили бу ерда рекорд даражада — 2110 та кит, жумладан 800 та кит боласи саналган. Жорий йилда эса 1375 та кит қайд этилган бўлиб, уларнинг қарийб 400 таси болалардан иборат.
Шунга қарамай, тадқиқотчилар ҳозирги ўлим ҳолатларини бутун китлар популяцияси учун хавф деб ҳисобламаяпти. Жанубий силлиқ китлар ўртача 60 йилдан ортиқ умр кўради.