Эрон Туркиянинг минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдор.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашуви ҳақида фикр билдирди.
У Эрдўған билан ўзаро манфаатли минтақавий масалаларни муҳокама қилишга доимо очиқ эканлигини таъкидлади:
"Суҳбатимиз давомида мен Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлишга интилмаганини ва халқимизнинг қонуний манфаатларига жавоб берадиган адолатли ва тенг ҳуқуқли ядровий битимни қабул қилишга тайёр эканлигини яна бир бор таъкидладим. Бунга "Ядровий қуролга йўқ" тамойилини таъминлаш ва санксияларнинг бекор қилинишини кафолатлаш киради."
Арағчи шунингдек, Эрон минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун минтақавий давлатлар билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканлигини қўшимча қилди.