Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Арағчи: "АҚШ мулоқотга жиддий ёндашаётганига амин эмасмиз"

Арағчи: "АҚШ мулоқотга жиддий ёндашаётганига амин эмасмиз"

Теҳрон Вашингтоннинг можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш борасидаги жиддийлигига амин эмас.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда Исломободга ташрифидан сўнг ижтимоий тармоқларда ёзган.

"Покистонга жуда самарали ташриф бўлди, унинг хайрихоҳлиги ва минтақамизда тинчликни тиклаш бўйича биродарлик саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз.

Мен Эронга қарши урушни якуний тугатиш бўйича самарали режа бўйича Эроннинг позициясини баён қилдим. АҚШ дипломатияга чиндан ҳам жиддий ёндашадими ёки йўқми, буни вақт кўрсатади", деб таъкидлади Арағчи.

Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Исломободда Покистон Қуролли Кучлари бошлиғи Асим Мунир ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф билан учрашган эди. Арағчи Теҳроннинг АҚШ ва Исроил билан урушни тугатиш бўйича позициясини Покистон томонига етказди.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!