Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Арабларнинг ҳужжати бўлган аллома

Арабларнинг ҳужжати бўлган аллома

Тўлиқ исми ва туғилиши: Aмр ибн Усмон ибн Қанбар Aбу Бишр. Наҳвчилар имоми, араблар ҳужжати, наҳв илмини соддалаштириб ишлаб чиққан олим ва арабларнинг ҳужжати ва дастури бўлган "ал-Китоб"нинг муаллифи. Сибавайҳнинг асл келиб чиқиши форсийдир. Рожиҳ қавлга кўра 140-ҳижрий йилда, Форс ерига қарашли Байдо шаҳрида таваллуд топган. Байдо шаҳри Шероздан 800 фарсах узоқликдаги Истахрдаги энг катта шаҳардир. Кичиклигида Басрага борган ва ўша ерда ўсиб-улғайган. 

Улғайиши ва ҳаёт йўли: Сибавайҳ илм маркази ва илмлар минбарлари бўлган Басра шаҳрига Форс еридан келди. У яхши, хушбичим ва покиза бола эди. Ёшлигидан ҳадис ва фиқҳ аҳлининг олдига бора бошлади. Ҳадис ёзиш ва ривоят қилиш учун Ҳаммод ибн Саламанинг ҳалқасига қатнашар эди. Лекин Aллоҳ унинг хоҳлаганини эмас, бошқа бир нарсани ирода этди. Ҳаммоднинг ҳузурида араб тилидаги баъзи қоидаларда хато қилганидан сўнг, наҳв илмини ўрганишга киришди ва Халилнинг этагидан тутди. У наҳв имоми бўлиб етишди. 

Сибавайҳнинг устозлари: Энг машҳур устозларидан бири Ҳаммод ибн Саламадир. Наҳвни ўрганишга қарор қилганидан кейин, Сибавайҳ Халил ибн Aҳмад ал-Фароҳидийнинг этагидан тутди. У бу устозидан жуда кўп нарсалар ўрганди ва ўзининг ягона бўлган китобида ҳам ундан кўплаб ривоятлар келтирди. 

Сибавайҳ араб тили илмида биргина шу устози билан чекланмади. Балки ал-Aхфаш ал-Aкбар номи билан машҳур бўлган Aбул Хаттобнинг қўлида ҳам таълим олди. Шу билан бирга, Ийсо ибн Умар, Юнус ибн Ҳабиб, Aбу Зайд ал-Aнсорий ан-Наҳвийдан ҳам дарс олди.

Сибавайҳнинг китоби: Сибавайҳ "Китоб" деган асар битган. Унинг китоби 920 бетдан кўпроқ ҳажмда. Китоб икки жузъ бўлиб, биринчиси наҳв ҳақида ва иккинчиси тусланмайдиган ва турланмайдиган, насаб, изофа, тасғир (кичрайтириш) формаси ва сарфнинг бошқа йўналишларини ўз ичига олган. Бундан ташқари араб илмининг бошқа, мажоз, маъоний ва шеърлар каби қисмларини ҳам қамраб олган. 

Сибавайҳнинг вафоти: Сибавайҳнинг ўлими ҳақида турли хил фикрлар мавжуд. Кўпчилик уни ҳижрий 180-йилда вафот топганлигини айтади. Хатиб эса, ўлими пайти Сибавайҳ 32 ёшда бўлганлигини айтган.

Сибавайҳ ҳақида олимларнинг фикри: 

Ибн Касир: "У наҳв илмида бир китоб тасниф этган. Наҳв имомлари ундан кейин унинг охирига ва шарҳига етиб бора олмайдилар. Унинг денгизи гирдобига ботганлар ва дурларидан териб олганлар. Бироқ ҳали чуқурига етмадилар".

Жоҳиз: "Инсонлар наҳвда бунингдек бир китоб ёзмаганлар. Инсонларнинг барча китоблари унга боқимандадир".

Манба: Islamstory сайти

Киритилди: 11:45 05.07.2020. Ўқилди: 2931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!