Миср, Иордания, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари Башар Асаднинг ағдарилиши муносабати билан ўз мамлакатларида юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликлардан хавотирда, деб ёзади The Washington Post таҳлилчилар, амалдорлар ва дипломатлар билан суҳбатда.
WP эҳтимолий тартибсизликлардан қўрқиш айниқса Мисрда юқори эканлигини ёзади. Аввалроқ президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси "Мусулмон биродарлар" ҳаракатини йўқ қилиш учун унга қарши "кенг кўламли қатағонлар" ўтказган эди. "Бироқ, деб ёзади газета, минтақа аҳолисининг бир қисми ҳали ҳам ҳаракатга "жимгина хайрихоҳлик билдирмоқда".
Араб давлатлари ҳукуматлари Суриянинг Араб давлатлари лигасига қайтиши ва бошқа реинтегратсиялар билан Башар Асад ички ислоҳотларни амалга оширишига ва Сурия билан Эрон ўртасидаги алоқалар заифлашишига умид қилишган. "Башар ҳар қалай ҳафсаламизни пир қилди. У берган ваъдаларининг бирортасини ҳам бажармади," - деди Саудия Арабистони бизнесмени, қирол оиласи билан яқин алоқада бўлган Али Шиҳабий.
Нашрнинг қайд этишича, Башар Асад Суриядан қочиб кетганида, араб давлатлари эҳтиёткорлик кўрсатиб, оммавий баёнотларда сурияликларни ҳокимият транзити инклюзивлигини таъминлашга ва давлат институтларини сақлаб қолишга чақирган. Қўзғолончилар вакиллари етти араб давлатининг элчилари билан учрашиб, дипломатик ваколатхоналар хавф-хатардан холи эканлигига ишонтиришди.