Араб давлатларининг етакчилари Вашингтон имзоланишини истаётган, “аср келишуви” номини олган, фаластин-исроил муносабатларини барқарорлаштиришни кўзда тутаётган битимга қарши. Бу ҳақда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос баёнот берди, дейилади “Анадолу” хабарида.
“Бизнинг араб биродарларимиз аср келишувига қарши чиқишларини билдирдилар”, – деди Фаластин етакчиси.
Аббоснинг сўзларига кўра, бир қатор Европа, Осиё ва Африка давлатлари ҳам бу шаклдаги келишувнинг имкони йўқлигини билдирган.
ОАВ маълумотларига кўра, “аср келишуви” Шарқий Қуддусни Исроилга беришни ва Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги яҳудийларнинг ноқонуний уй-жойларини сақлаб қолинишини кўзда тутади.
Бундан ташқари, режада 5,9 миллиондан ошиқ фаластинлик қочоқларнинг ўз ерларига қайтарилиши масаласи акс этмаган.
Manba: azon.uz