Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг янги буджети қабул қилингандан кейин Украинага етказиладиган ёрдамнинг биринчи партияси 1 миллиард долларга тушади

АҚШнинг янги буджети қабул қилингандан кейин Украинага етказиладиган ёрдамнинг биринчи партияси 1 миллиард долларга тушади

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ҳарбий кўмак аввалроқ Конгресс Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган ва АҚШ Сенати томонидан тасдиқланиши керак бўлган 61 миллиард долларлик қонун лойиҳаси доирасида тақдим этилади.

Пакетга зирхли транспорт воситалари, Stinger зенит ракета комплекси ва HIMARS снарядлари, 155 мм ўлчамли ўқ-дорилар, ТОW ва Javelin танкга қарши снарядлари, шунингдек, “жанг майдонида дарҳол қўлланилиши мумкин бўлган бошқа қуроллар” киради.

Аввалроқ Ғарб ОАВлари Қўшма Штатлар томонидан тақдим этиладиган қуроллар аллақачон Полша ва Германияга етказилгани, тегишли қонун маъқулланишининг якуний босқичидан кейин бир неча кун ичида Украинага топширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 22:43 23.04.2024. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!