Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШнинг ўнлаб олимлари Трампга илтимоснома йўллашди

АҚШнинг ўнлаб олимлари Трампга илтимоснома йўллашди

Aмериканинг ўнлаб етакчи олимлари AҚШ президенти Дональд Трампни ядровий синовларни қайта бошламасликка чақиришди.

"Ядро қуролларини синовдан ўтказиш янги ядровий қуроллар пойгаси, шунингдек, атайлаб қилинмаган ёки атайлаб қилинган ядро уруши хавфини ошириши мумкин", дейилади 70 га яқин олимларнинг дунёда биринчи марта ядро қуролларини синовдан ўтказишнинг 75 йиллиги муносабати билан йўллаган мактубида.

"Олимларнинг ядро қуролларига қарши инсоният ва бутун сайёрага зарарли таъсири туфайли яхши ташкил этилган анъанасига биноан, биз AҚШ ҳукуматидан ядровий синовларни ўтказиш режаларидан четланишларини сўраймиз", – дейилади мактубда.

Трампга йўлланган мактубни имзолаган ўнлаб олимлар орасида 10 га яқин Нобель мукофоти эгалари бор эди.

Шунингдек, улар AҚШнинг ядровий синовларини қайта бошлаши Шимолий Корея, Ҳиндистон ва Покистон каби бошқа мамлакатларга ушбу соҳада ишларни фаоллаштириш учун "сигнал" беришини таъкидладилар.

Май ойи охирида The Washington Post газетаси AҚШ президент маъмурияти Россия ва Хитойни огоҳлантирувчи сигнал сифатида ядро қуролини синовдан ўтказиш имкониятини муҳокама қилаётганини хабар қилган эди.

Маълумот учун, 1945 йил 16 июлда Нью-Мехико штатида дунёда биринчи ядровий қурол синови бўлиб ўтган.

Киритилди: 12:07 17.07.2020. Ўқилди: 4709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!