Севастополдаги теракт туфайли Линн Трейси Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга демарш билдирилди.
“Қўшма Штатлар Қримдаги теракт учун Киев билан баробар жавобгар. Россия ҳудудига зарбаларини қўллаб-қувватлагани учун АҚШга нисбатан жавоб чоралари қўлланилади”, - дейилади Россия ТИВ хабарида.
Шунингдек, Америка элчисига Украинани Россия ҳудудига ҳужум қуроллари билан таъминлаш туфайли АҚШ можаро тарафига айлангани билдирилди.