Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШнинг жануби-шарқига ёпирилган “Ҳелен” тўфони 64 кишининг ҳаётига зомин бўлди

 АҚШнинг жануби-шарқига ёпирилган “Ҳелен” тўфони 64 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Довул пайшанба куни Флоридада бошланиб, кейин Жоржия, Каролина ва Теннесси штатлари бўйлаб тарқалди.

АҚШга ёпирилган «Ҳелен» тўфони «тарихий сув тошқинларини» юзага келтириб, 3 миллиондан ортиқ хонадонни электр таъминотисиз қолдирди.

Теннесси штатидаги Эрвин шаҳрида полиция ва қутқарувчилар вертолёт ёрдамида шифохона томига чиқиб олган 50 дан ортиқ инсонни қутқаришга муваффақ бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, довулдан кўрилган зарар миқдори 110 миллиард долларга етиши мумкин.

Киритилди: 20:45 29.09.2024. Ўқилди: 1096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!