Аёл бу пайтда Зоом орқали ҳамкасби билан суҳбатлашаётган эди. Бу ҳақда "Breaking 911" хабар қилмоқда.
АҚШ полицияси берган маълумотига кўра, бола тўппончани отасининг рюкзагидан топиб олган. Воқеа гувоҳи уни суҳбат чоғида орқа томонда кўрганини айтган. Бироздан сўнг у қаттиқ шовқинни эшитган. Шамая Линн йиқилган ва бошқа ўрнидан турмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари аёл бошидан оғир жароҳат олгани ва етиб келган тез ёрдам ходимлари уни қутқара олмаганини айтмоқда. Боланинг 22 ёшли отаси Вондре Эйверига ўқотар қуролни хавфсиз сақламаганлик ва эҳтиёцизлик оқибатида одам ўлдириш айблови қўйилди.