Эронда ер усти операцияси ўтказиш Қўшма Штатларга жиддий зарба бўлади, деб ёзади Американинг 19fortyfive портали.
"Бундай ҳужум АҚШ денгиз флоти ва ҳаво кучларини узоқ вақт давомида жиддий равишда заифлаштирадиган улкан ташаббус бўлади", дейилади нашрда.
Муаллиф таъкидлаганидек, Вашингтон энди Ироқ ёки Афғонистондан Эронга таҳдид қилиш имкониятига эга эмас, чунки бу мамлакатлардаги АҚШ ҳарбийлари сони сезиларли даражада камайган. Туркия эса Америка қўшинларини жойлаштириш учун ўз ҳудудини тақдим этиши эҳтимолдан йироқ. Мақолада таъкидланишича, агар шундай бўлган тақдирда ҳам Эрон-Туркия чегараси қуруқликдаги операция учун мос эмас.
Нашрга кўра, бу вазиятда ягона вариант - денгиз десанти операцияси. Лекин бу уриниш Эроннинг нотекис рельефи ва эҳтимолий қаршилик туфайли янада катта хавфларга олиб келиши мумкин.
"Давлат котиби Марко Рубио ва Мудофаа вазири Пит Хегсет ўртасида қуруқликдаги қўшинларни жойлаштириш борасида можаро ҳақидаги хабарлар маъмурият бу ғояни жиддий қабул қилаётганидан далолат беради, гарчи бу жиддий режалаштиришми, блефми ёки ҳозирда мавжуд бўлмаган урушда ғалаба назариясини ихтиро қилишга уринишми, билмаймиз", деб хулоса қилади 19fortyfive.