Қўшма Штатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Келли Крафтнинг Тайванга ташрифи ўн йил ичида биринчи марта бекор қилинди.
Бу ҳақда оролнинг марказий ахборот агентлиги Тайваннинг АҚШдаги вакили Сяо Бикимга асосланиб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 13-15 январь кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган ташрифни бекор қилиш тўғрисидаги қарор АҚШ Давлат департаменти ташаббуси билан қабул қилинган.
Маълум бўлишича, Крафт орол раҳбарияти билан учрашишни ҳамда Дипломатия ва халқаро алоқалар институтида нутқ сўзлашни режалаштирган.