АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден COVID-19 билан касалланган ва у касалликнинг энгил аломатларини кўрсатмоқда.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.
"Бугун кечқурун биринчи хонимда COVID-19 тести ижобий чиқди. Унинг ҳозирда энгил аломатлари бор. У Делавер штатидаги Рехобот-Бичдаги уйида қолади", - дейилади хабарда.
АҚШ ҳукумати 2022 йил июл ойида президент Жозеф Байденнинг коронавирус тести ижобий чиққанини эълон қилди. Америка етакчиси карантинда ўз расмий вазифаларини тўлиқ бажарди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг биринчи хоними иккинчи марта коронавирус билан касалланган. Шундай қилиб, Жилл Байденнинг COVID-19 тести 2022 йил август ойида ижобий чиққан эди.