Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг биринчи хоними Украинага келиб, Зеленская хоним билан учрашди

АҚШнинг биринчи хоними Украинага келиб, Зеленская хоним билан учрашди

AҚШ биринчи хоними Жилл Байден кутилмаганда Украинага ташриф буюрди ва Украина биринчи хоними Елена Зеленская билан учрашди. Жилл Байден Ужгороддаги мактабга ташриф буюрди, у ҳарбий ҳаракатлар туфайли уйини ташлаб кетган украиналикларни вақтинчалик қабул қилиш маркази ҳисобланади, деб хабар бермоқда Реутерс.

Aйни дамда бошпанада 163 киши бўлиб, улардан 47 нафари болалардир, дея маълум қилди AҚШ биринчи хонимининг матбуот хизмати. Илгари унинг ташрифи эълон қилинмаганди.

“Мен оналар кунида келмоқчи эдим. Ўйлайманки, Украина халқига бу уруш тўхтатилиши кераклигини, бу шафқатсиз уруш эканлигини ва AҚШ фуқаролари Украина халқини қўллаб-қувватлашини кўрсатиш муҳим”, — деди Жилл Байден Еленага.

Матбуот анжуманидан сўнг биринчи хонимлар алоҳида суҳбат ўтказди ва мактабда истиқомат қилувчи украиналиклар билан ҳам учрашди.

Жилл Байден Ужгородда икки соатча вақт ўтказди. Кеча, 8 май куни у Руминия ва Словакияда Украинадан келган қочқинлар билан учрашди, шунингдек, Бухарестдаги мактабга ташриф буюрди, у ерда ҳозирда украиналик қочқинлар болалари ўқимоқда.

Киритилди: 11:51 09.05.2022. Ўқилди: 3835 марта. Фикрлар сони: 11 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!