Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШликлар Трампнинг суд қилинишини хоҳлашмоқда

A A A
АҚШликлар Трампнинг суд қилинишини хоҳлашмоқда

Камида 56 фоиз америкаликлар Сенатда AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга қарши суд жараёнини, шунингдек Трампнинг келажакда бирон бир давлат лавозимида ишлашига тақиқ қўйилишини қўллаб-қувватламоқда, деб ёзади РИA Новости ABC News томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига асосланиб.

Респондентларнинг 56 фоизи собиқ президент Трамп судланиши ва давлат лавозимларида ишлаш имкониятидан маҳрум этилиши керак, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, 43 фоизи бунга қарши чиқди.

Сўров натижаларига кўра республикачиларнинг 15 фоизи собиқ президентга қарши айбловларни қўллаб-қувватламоқда. Демократлар орасида қўллаб-қувватлаш анча юқори – 92%.

ABC News сўрови Ipsos тадқиқот компанияси билан биргаликда 2021 йил 5-6 февраль кунлари ўтказилди.

Киритилди: 11:58 08.02.2021. Ўқилди: 2008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда