AҚШ спикери Ненси Пелоси яна бир бор AҚШ президенти Дональд Трампни мамлакатда Covid-19 тарқалиши билан инқирозли вазият яратишда айблади.
"Бугун президентнинг шарҳлари шуни кўрсатадики, у қилган хатоларини тан олди, ниқоб тақди. Пандемия билан боғлиқ вазият унинг ҳаракатсизлиги туфайли ёмонлашади", – деди Пелоси CNNга берган интервьюсида.
"Aслида, бу Трампнинг вируси эканлиги аниқ", – дея қўшимча қилди у.
Унинг фикрига кўра, агар президент бир неча ой олдин одамларни ниқоб тақишга ва ижтимоий масофани сақлаб туришга чақирганида, кўп одамлар унга эргашган бўларди.
Пелосининг таъкидлашича, минглаб америкаликлар президентнинг Covid-19га нотўғри муносабати туфайли вафот этган.