Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШга ноқонуний киришга уринган тўрт нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

АҚШга ноқонуний киришга уринган тўрт нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Америка чегарачиларининг маълум қилишича, Виэкес ороли соҳилида ноқонуний йўл билан келган қайиқ тўхтатилган.

Унда 7 киши бўлган — 3 нафари АҚШ фуқароси, 4 нафари эса ўзини Ўзбекистон фуқароси деб таништирган. Улар ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган.

Қайиқ АҚШ Виржин оролларидаги Сен-Жон оролидан чиққан бўлган.

"Қўлга олинган ўзбекистонликлар Рамей сектори Чегара хизмати агентларига топширилиб, улар билан иммиграция тартиб-таомиллари ва депортация ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Киритилди: 19:00 10.05.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!