Россиянинг энг сўнгги “Авангард” гипертовушли ракеталари АҚШ учун ҳақиқий бош оғриғига айланди, деб ёзмоқда Япониянинг Shukan Gendai нашри.
Ҳарбий эксперт Масаки Такабэнинг сўзалрига кўра, “Авангард” радарларда аниқлангани билан уни зарарсизлантириш имконсиз. Шу билан бирга ракетанинг зигзаг шаклда ҳаракатланиши ҳам уни йўқ қилишни фавқулодда мураккаблаштиради.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, “Авангард” гипертовушли қанотли ракеталари 28 Мах тезликда ҳаракатлана олади, бу сониясига тахминан 7,5 километрга тенг. Ракета 6 минг километр масофадаги нишонларни уришга қодир.