Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШдан келган ўқитувчилар Фарғонада дарс беради

АҚШдан келган ўқитувчилар Фарғонада дарс беради

Фарғона давлат университети халқаро ҳамкорлик йўналишида хорижий мамлакатларнинг 80 га яқин нуфузли университетлари билан алоқа ўрнатган.
Университетда чет тиллари ўқитиш методикасини илғор замон талаблари асосида ташкил этиш, талабаларни хорижий тилларни пухта ўзлаштиришига эришиш йўлида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистондаги Америка Қўшма Штатлари элчихонаси ҳамкорлигида Америкадан Фарғона водийсига таълим дастурлари асосида юборилган хорижий педагог ўқитувчилар билан ўтказилган учрашув ҳам ҳамкорлик лойиҳасининг амалдаги самарасидир.


Учрашувда АҚШ элчихонасининг маданият ва таълим ишлари бўйича маслаҳатчиси Сара Талалай, Фарғона давлат университетига 10 ой муддатга таклиф этилган “FULBRIGHT” лойиҳаси вакили Кэти Раймонд, инглиз тили мутахассиси – лойиҳа вакили Кейт Брижман университет ректори Б.Шермуҳаммадов билан самимий мулоқотда бўлди. Университетга таклиф этилган мутахассислар чет тили факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалар билан интенсив машғулот ўтказиши ва дарсдан ташқари тўгараклар фаолияти билан шуғулланиши режалаштирилган.


Учрашувда университет ректори лойиҳа вакилларига Ўзбекистонда олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳани янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумот берди. Президентимиз раислигида жорий йилнинг 16 июнь куни ўтказилган олий таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселекторда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида дунёнинг тан олинган ва халқаро рейтинглар рўйхатига кирган олийгоҳлари билан ҳамкорликни кучайтириш, ушбу рейтингларга кириш чораларини ишлаб чиқиш, кафедраларнинг халқаро ҳамкорлар билан ишлашлари учун шароит яратиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Киритилди: 18:06 11.09.2021. Ўқилди: 2437 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!