Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШдан 8 дона пахта териш комбайни олиб келинди

A A A
АҚШдан 8 дона пахта териш комбайни олиб келинди

Бекобод туманидаги “АПК Бекобод” унитар корхонаси кластерига  Америка Қўшма Штатларидан 8 дона пахта териш комбайни олиб келинди. Яна 16 дона келтириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
 
АҚШдан олиб келинган “John Deere” русумли  пахта териш комбайнини қабул қилишда туман ҳокими Ф.Худойбердиев, туман прокурори Д.Абдурахамонов, ИИБ бошлиғи Ж.Маназаровлар иштирок этдилар.
 
”John Deere” русумли пахта териш комбайни (4 қаторли)  бўлиб, бир кунда 150 тоннагача пахта ҳосилини териб олиш имкониятига эга.

”John Deere” русумли пахта териш комбайнининг ҳар бир донаси 750 минг АҚШ долларига харид қилинди.

Киритилди: 11:28 05.09.2020. Ўқилди: 3174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда