Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

АҚШдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 10 март куни Нью Йоркда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Нью Йорк Транспорт департаментига тегишли юк автомобили иштирокида юз берган.

Бош консулхона марҳуманинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!