АҚШдаги сайлов участкаларига миналар бўйича 30 га яқин ёлғон хабар келиб тушди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар бермоқда.
Телевидение манбаларига кўра, Жоржия штатида 17 га яқин бомба таҳдиди келиб тушган. Аризона, Мичиган ва Висконсин штатининг бошқа сайлов участкалари ҳам портлашлар ҳақида ёлғон маълумот олди.
Аввалроқ Жорджиядаги иккита объектда иш бомба таҳдиди ҳақидаги хабарлар туфайли ярим соатга тўхтатилган эди.
5 ноябрь куни АҚШда навбатдаги умумий сайловлар бўлиб ўтмоқда. Улар президентни, Сенатнинг учдан бир қисмини ва бутун Конгресс Вакиллар палатасини, шунингдек, 11 штат ва иккита ҳудуд губернаторларини сайлайди. Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ва АҚШнинг амалдаги Демократик партияси вакили Камала Харрис давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда.