Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШдаги отишмада 6 киши ҳалок бўлди

A A A
АҚШдаги отишмада 6 киши ҳалок бўлди

Калифорниянинг Сакраменто шаҳридаги отишмада олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси Твиттерда маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, камида тўққиз киши жароҳат олган.

Бўлим воқеа тафсилотларини маълум қилмаган. Фақат шаҳар марказидаги бир қанча кўчалар тўсиб қўйилгани маълум. Маҳаллий аҳолидан ушбу ҳудудларга келмасликлари сўралган.

Гувоҳларнинг Associated Press агентлигига айтишича, улар отишмада яраланганлар ва қурбонларни кўрган. Маҳаллий фаол Берри Acтионнинг сўзларига кўра, у “Синглимни ўлдиришди” деб қичқираётган қизни кўрган. Унинг қайд этишича, кўчада ўғлини қидираётган аёл ҳам бор.

Киритилди: 00:20 04.04.2022. Ўқилди: 3556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар