Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШдаги намойишларга дунё лидерлари қандай муносабат билдирмоқда?

A A A
АҚШдаги намойишларга дунё лидерлари қандай муносабат билдирмоқда?

"АҚШ конгрессида шармандали саҳналар. АҚШ бутун дунёга демократия борасида ўрнак. Ҳозир ҳукуматнинг тинч йўл билан топширилиши муҳим", – деди Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон.

"Канадаликлар демократияга ҳужумдан қаттиқ ташвишга тушди. Зўравонлик ҳеч қачон одамлар хоҳишидан устун бўлолмайди. АҚШ демократияни қўллаши керак ва шундай бўлади", –  дея фикрлари билдирди Канада бош вазири Жастин Трюдо.

"Мен Америка демократияси кучига ишонаман. Жо Байден президентлиги бошланиши америкаликларни бирлаштиради", – Испания бош вазири Педро Санчес.

"Демократияга қарши бу ҳужумни уюштирганларга уят", – дейди Шотландия бош вазири Никола Стержен.

Тарафдорлари намойишини қўллаб-қувватлаган Трамп АҚШда ва бутун дунёда кўпчиликнинг "ғазабига дучор бўлди".

Айни дамда Трампни ҳатто президентликдан четлатиш ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Киритилди: 19:45 07.01.2021. Ўқилди: 3418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда