Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда юз берган ЙТҲда ўзбекистонлик аёл жароҳатланди

A A A
АҚШда юз берган ЙТҲда ўзбекистонлик аёл жароҳатланди

АҚШнинг Нью-Жерси шаҳрида ўзбекистонлик аёл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «NJ.com» хабар бермоқда.

23 ёшли Шабнамхон Усмонова ўз велосипедида кетаётганида уни Mazda 3 автомобили ҳайдовчиси уриб юборган.

Усмонова Жерси Шор университети қошидаги тиббиёт марказига оғир аҳволда олиб кетилган. Аёл авария оқибатида кўп жароҳат олган.

Mazda 3 ҳайдовчиси 32 ёшли Тимоти Келлерснинг аҳволи қониқарли эканлиги айтилмоқда.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Шабнамхон Усмонованинг ҳақига дуода бўлишини маълум қилди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 19:37 31.07.2018. Ўқилди: 1339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда