Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШда яна бир сирли монолит пайдо бўлди

АҚШда яна бир сирли монолит пайдо бўлди

АҚШда яна бир сирлик монолит пайдо бўлса, бу сафар Калифорниядаги тоғда. Бу ҳақда маҳаллий  газета “Atascadero News” хабар қилмоқда.

Ушбу тўғрибурчакли темир жисм бир неча кун аввал АҚШнинг Юта штатидаги чўлда ва Руминияда пайдо бўлган объектларга жуда ўхшайди.

Нашрнинг ёзишича, объект зангламайдиган пўлатдан ясалган бўлиши мумкин. Унинг баландлиги уч метр, кенглиги 46 сантиметр, оғирлиги эса тахминан 90 килограммни ташкил этади.

24 ноябрь куни АҚШнинг Юта штатидаги чўлда номаълум металл монолит топилган эди. Бир неча кун ўтиб у сирли равишда ғойиб бўлди. Кейинчалик шунга ўхшаш жисм Руминиянинг Пьятра-Нямц шаҳри яқинида топилди. Румин ОАВлари ҳам монолит сирли равишда ғойиб бўлгани ҳақида ёзишди.

Киритилди: 13:05 03.12.2020. Ўқилди: 2837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!