Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда ўрмон ёнғинлари: қурбонлар сони ошмоқда

A A A
АҚШда ўрмон ёнғинлари: қурбонлар сони ошмоқда

АҚШда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони кўпаймоқда ва тўрт ҳафтадан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари 33 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бедарак йўқолганлар ҳам бор. Бу ҳақда Euronews телеканали хабар берди.

Минглаб уйлар ёниб кетган. Вайронагарчиликнинг ҳақиқий даражаси ҳозирча номаълум. Энг қийин вазият Калифорния, Орегон ва Вашингтонда бўлиб, 96 та катта ёнғинлар мавжуд. 29 минг ўт ўчирувчи ёнғин билан курашмоқда.

Орегон штати губернатори Кейт Брауннинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча кун ичида штатда тўрт минг квадрат километрга яқин ер ёниб кетган. 40 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Ҳаммаси бўлиб 500 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинадиган ҳудудларда яшайди.

Киритилди: 12:51 14.09.2020. Ўқилди: 1779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда