Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда Трампнинг сиёсати иш бермаяпти

A A A
АҚШда Трампнинг сиёсати иш бермаяпти

Май ойида АҚШ чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтмоқчи бўлганлар сони ўтган ойга нисбатан 2 мингга кўпайди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, май ойида тахминан 40 400 киши чегарадан ноқонуний ўтиб кетишга уринган. Бу апрель ойидаги кўрсаткичдан 2 мингга кўпроқ, ўшанда АҚШ чегарасидан 38 234 ноқонуний мигрант ўтишга ҳаракат қилган. Агарда АҚШга чегара пунктлари орқали ўтиб олишга уринган мигрантлар сони ҳам ҳисобга олинса, унда уларнинг сони тахминан 50 мингга чиқади. Таъкидланишича, бу кўрсаткич қаторасига уч ойдан бери шундай даражада турибди.

Мигрантларга ёрдам берувчи Америка адвокатлар уюшмаси президенти Дэвид Леопольднинг телеканалга маълум қилишича, бундай маълумотлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг мигрантларга нисбатан қатъий сиёсати самарасиз эканидан далолат беради.

Киритилди: 07:45 07.06.2018. Ўқилди: 1869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!