Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда Трамп ўрнига Путиннинг портрети ўрнатилди

A A A
АҚШда Трамп ўрнига Путиннинг портрети ўрнатилди

Кеча, 29 июль куни АҚШнинг Коларадо штати Қонунчилик йиғилиши биносига Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг портрети ўрнатиб кетилган.
 
Ушбу портрет номаълум шахс томонидан АҚШнинг собиқ президентлари Жорж Вашингтон ва Барак Обама портретлари осилган девор ёнига ўрнатилган. Бу ҳақда "qalampir.uz" хабар берган.
 
Ҳозирги кунга қадар Коларадо штати Қонунчилик йиғилиши биносида АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг портрети йўқ. Портретни ўрнатиш учун 10 минг АҚШ доллари зарур бўлади, лекин штат маъмурияти бюджетдан маблағ ажратишга шошилмаяпти.
 
Коларадо штатининг “Colorado Citizens for Culture” ташкилоти бир ярим йилдан буён АҚШ етакчисининг портретини ўрнатиш бўйича ҳаракат қилиб келади, лекин ҳозирга қадар етарли маблағлар тўпланмаган.
 
Штат Сенати аъзоси Стив Фенберг Twitter’даги саҳифасида Россия етакчисининг портрети билан боғлиқ хабарни маълум қилганидан сўнг, ушбу портрет Қонунчилик йиғилиши биносидан олиб ташланган. 

Киритилди: 14:50 30.07.2018. Ўқилди: 1735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар