Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШда сайланган сенатор Трампни «аҳмоқ» деб атади

АҚШда сайланган сенатор Трампни «аҳмоқ» деб атади

Мичиган штатидан АҚШ Сенатига сайланган Абдул Эль-Сайед президент Дональд Трампни «аҳмоқ», «нодон» ва «ашаддий нарцисс» деб атади. Унинг фикрича, вице-президент Жей Ди Вэнс давлат раҳбарининг камчиликларини яхши англайди, бироқ ҳокимиятга яқинлашиш мақсадида уни омма олдида қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Демократ бу ҳақда журналист Меҳди Ҳасанга берган интервьюсида маълум қилган. Ўтган ҳафта эълон қилинган суҳбат ёзуви 17 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Эль-Сайеднинг таъкидлашича, Вэнс Трампдан анча ақлли ва мазмунли сиёсий баҳолар бера олади. Бироқ у сиёсий манфаатларини кўзлаб, президентни қўллаб-қувватлашни афзал кўради.

«Трамп — аҳмоқ, у нодон ва ашаддий нарцисс. Жей Ди Вэнс эса ҳақиқатан ҳам ақлли», — деди сайланган сенатор.

Унинг фикрича, вице-президент АҚШ раҳбарининг изчил бўлмаган қарорларини тушунади, аммо сиёсий карьераси йўлида ўз тамойилларидан онгли равишда воз кечмоқда.

Эль-Сайед, шунингдек, Вэнсни аввал Трамп қарорларини қўллаб-қувватлагани, ҳозир эса уларнинг оқибатларидан ўзини четга олишга уринаётгани учун танқид қилди. У бундай сиёсий стратегияни «АҚШ тарихидаги энг аҳмоқ президентга ёқишга уриниш» деб атади.

Абдул Эль-Сайед 3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда республикачилар номзоди Майк Роджерс устидан ғалаба қозонган. У АҚШ Сенатидаги биринчи мусулмон сенатор бўлади. Унинг ваколатлари 2027 йил январь ойида бошланади.

Қизиғи шундаки, янги сенаторга қасамёдни айнан Жей Ди Вэнс қабул қилдириши керак. Эль-Сайед бу ҳолатни аввалроқ «ажойиб киноя» деб атаган эди.

Киритилди: 17:56 19.11.2026. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда