Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда самолёт аэропортда ёниб кетди. Ҳамма ўлди

АҚШда самолёт аэропортда ёниб кетди. Ҳамма ўлди

AҚШнинг Жоржия штатида бир моторли Cessna 210 самолёти ДеКалб Пичтри аэропортининг учиш-қўниш йўлаги яқинидаги майдонга қулаб тушди ва ёниб кетди. Натижада бортдаги барча одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда 9 октябр, шанба куни FOX 5 Аtlanta телеканали маълум қилди.

Қайд этилишича, тўрт киши олти кишилик самолёт ҳалокати қурбонига айланган, уларнинг кимлиги ошкор қилинмаган.

Воқеадан кейин аэропорт бир муддат ёпилганди. Унинг иши аллақачон тикланган.

AҚШ Федерал авиация бошқармаси ва Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлади.

Киритилди: 09:59 09.10.2021. Ўқилди: 4266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!