Нью-Йоркдаги AҚШнинг 26-президенти Теодор Рузвельт ҳайкали олиб ташланади. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Теодор Рузвельтнинг бронза ҳайкали Aмерика табиий тарих музейига кириш жойида. Ёдгорликни демонтаж қилиш тўғрисида қарор музейда тақдим этилди ва шаҳар ҳокимияти томонидан қўллаб-қувватланди. "Бу муаммоли ҳайкални олиб ташлаш учун тўғри қарор ва тўғри вақт", — деди Нью-Йорк мэри Билл де Блазио.
Нашрнинг таъкидлашича, кўпчилик учун ёдгорлик мустамлакачилик ва ирқий камситиш меросининг тимсолига айланган. Музей директори Эллен Футтер уни бузиш тўғрисидаги қарор ёдгорликнинг иерархик таркиби туфайли қабул қилинганлигини тушунтирди. Шу билан бирга, у Рузвельтнинг шахсиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.