Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда расман коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

A A A
АҚШда расман коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

АҚШда расман коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда The Time нашри хабар қилди.

“Пайшанба куни 37 077 та коронавирус юқтириб олиш ҳолати аниқланди: бу пандемия бошланганидан бери кунлик ўсишнинг энг юқори кўрсаткичи”, - дейилган хабарда.  

Техас, Калифорния, Флоридада кунлик ўсиш ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилди.

Губернаторлар карантин чекловларини аста-секин юмшатиш бошлаганди.

Флорида губернатори Рон Десантиснинг сўзларига кўра, ҳолатларнинг ўсиши вирусга тест олиш сони кўпайганига боғлиқ. Аммо танқидчилар эса карантин чораларининг юмшатилиши - асосий роль ўйнади, деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда 2,51 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 127 000 киши вафот этди.

Киритилди: 10:08 27.06.2020. Ўқилди: 3201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда